23:30 / 18.04.2024
625

Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари

Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари
Forbes журнали россиялик миллиардерларнинг янги рейтингини эълон қилди. Нашрнинг ҳисоб-китобларига кўра, Александр Мамут энг «қашшоқ» миллиардерга айланди. Wildberries эгаси Татяна Бакалчук ҳам кучли ўнталикка кирди.

Рейтингга жами 125 миллиардер киритилган бўлса, бир йил аввал бу кўрсаткич 110 та бўлган эди. 64 нафар тадбиркор ўз бойлигини оширди. 14 нафар тадбиркорнинг аҳволи аввалгидек қолди. 24 миллиардернинг бойлиги камайди: уларнинг умумий бойлиги 16 миллиард долларга қисқариб, 114 миллиард долларни ташкил қилди.

Мутлақ маънода Eurochem ва СУЭК асосчиси Андрей Мелниченконинг бойлиги сезиларли даражада камайди: 4,1 миллиард доллар (ёки капиталнинг 16 фоизи) — нисбий нуқтаи назардан, Rambler Groupнинг собиқ ҳамасосчиси Александр Мамут энг кўп йўқотди: унинг капитали 40 фоизга камайди.

Россиянинг энг бой аёли Татяна Бакалчук энг «қашшоқ» миллиардерлар ўнталигини якунлаб берди. Унинг бойлиги 7,4 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу 2023 йилдагидан 16 фоизга кам. Тадбиркорнинг бойлиги йил бошида Ленинград вилоятидаги Wildberries омборида юз берган ёнғин туфайли камайди. Forbesга интервью берган экспертларнинг фикрича, компанияга етказилган зарар 10–20 миллиард рублни ташкил қилади.

Тўлиқ рейтинг:

1. Александр Мамут — 1,2 миллиард доллар, - 40 фоиз;
2. Андрей Кривенко — 1,5 миллиард доллар, - 29 фоиз;
3. Артем Хачатрян — 1,6 миллиард доллар, - 24 фоиз;
4. Александр Пономаренко — 2 миллиард доллар, - 23 фоиз;
5. Александр Скоробогатко — 2,1 миллиард доллар, - 22 фоиз;
6. Михаил Шелков — 3,5 миллиард доллар, - 20 фоиз;
7. Сергей Ломакин — 1,7 миллиард доллар, - 19 фоиз;
8. Иван Саввиди ва оиласи — 1,4 миллиард доллар, - 18 фоиз;
9. Андрей Мелниченко ва оиласи — 21,1 миллиард доллар, - 16 фоиз;
10. Татяна Бакалчук — 7,4 миллиард доллар, -16 фоиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари