date
views 158

АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди

АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди
Фото: Google Images
АҚШ Молия вазирлиги Иордания Ғарбий соҳилидаги вазият билан боғлиқ ҳолат туфайли Исроил фуқароси ва икки Исроил ташкилотига қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда Америка молия департаменти хабар берди.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Иордания Ғарбий соҳилидаги зўравонлик ҳаракатларига алоқадор Исроил фуқароларига қарши санкциялар жорий этишга рухсат берувчи фармонни имзолаган эди.

Санкциялар рўйхатига киритилиши АҚШдаги активларни музлатиб қўйиш ва Америка фуқаролари ҳамда компанияларига алоқадор шахслар билан бизнес юритишни тақиқлашни назарда тутади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди