Фото: Reuters
Полшада россиялик мухолифатчи, Алексей Навалний штабининг собиқ раҳбари Леонид Волковга ҳужум уюштиришга буйруқ берган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда 19 апрел, жума куни Полша бош вазири Доналд Туск маълум қилди. «Икки полякка Навалнийнинг тарафдорини ўлдиришни буюрган, россияликлар учун ишлаган Беларус фуқаро қўлга олинди», — деб ёзди Туск X ижтимоий тармоғида.
У, шунингдек, Волковга ҳужум қилган икки шахс ушлангани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади ва улар «ултрас мухлислар доиралари билан боғлиқ» эканлигини аниқлади. «Россия хизматларининг шерикларига нисбатан ҳеч қандай юмшоқ муносабат бўлмайди, - деди Полша бош вазири. - Биз ҳар бир хиёнатни ва беқарорлик учун ҳар қандай уринишни ёқиб юборамиз».
Аввалроқ Литва президенти Гитанас Науседа Полша 12 март куни Вилнюсда Волковга суиқасд уюштиришга алоқадор икки кишини қўлга олганини маълум қилган эди. Унга кўра, гумондорлар тез орада Литвага топширилиши керак.
Бир кун аввал Полша ҳуқуқ-тартибот идоралари Украина президенти Володимир Зеленскийга суиқасд уюштиришда гумон қилинган Полша фуқаросини қўлга олди. У Россия ҳарбий разведкасига маълумот узатганликда ва «Россия махсус кучларига Зеленскийга эҳтимолий суиқасдни режалаштиришда» ёрдам берганликда айбланмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин
Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади
Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди
Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди
Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди