17:20 / 20.04.2024
413

Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео)

Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео)
Россия танклари янги ҳимоя тизимлари билан жиҳозлана бошланди. Бу ҳақида мудофаа вазири Сергей Шойгуга Омск вилоятидаги мудофаа корхоналарига бўлган ташрифи чоғида маълум бўлди.

Корхона раҳбари мудофаа вазирига унинг топшириғига биноан зирҳли техникалар махсус операция зонасига жўнатишга тайёргарлик кўрилаётганда уларнинг хавфсизлиги кучайтирилгани ҳақида маълум қилди.

Хусусан, ҳозир заводда ишлаб чиқарилаётган янги Т-80БВМ танклари йиғиш линиясида "Накидка" (ёпинчиқ) номли камуфляж тизими, ҳимоя "айвончаси" ҳамда танк башнясини қўшимча ҳимояловчи махсус тўр билан жиҳозланаётгани ҳақида ҳисобот берилди.

Мудофаа вазири завод раҳбариятига худди шундай ҳимоя воситаларини айни дамда махсус операция ҳудудида жанг қилаётган танк бўлинмаларига ҳам қўшимча равишда етказиб беришни ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Шундан сўнг Сергей Шойгу махсус операция ҳудудига жўнатишга тайёр бўлган ва темир йўл платформаларига юкланган танклар ва бошқа зирҳли техникаларни кўздан кечирди, корхона ҳузуридаги ўқув-тайёрлаш маркази фаолияти билан танишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео)