20:51 / 20.04.2024
337

Франциялик сиёсатчи Европа Иттифоқини жиноий ташкилот деб атади

Франциялик сиёсатчи Европа Иттифоқини жиноий ташкилот деб атади
Фото: Global Look Press
Франциянинг “Ватанпарварлар” партияси раҳбари Флориан Филиппо Россия активларини ўғирлашга уриниш Европа Иттифоқига қимматга тушади, деган фикрни билдириб, Европа Иттифоқини жиноий ташкилот деб атади.

Халқаро ҳуқуққа қўпол тажовуз Европага қимматга тушади”, — дейди сиёсатчи. У Европа Иттифоқининг Россия активларидан олинган даромадларни Украинага ҳарбий ёрдам учун ишлатиш ниятини “Россия активларини ўғирлаш” деб ҳисоблаган.

Филиппонинг фикрича, “Европа Иттифоқи жиноий ташкилотдир”. У Европа Иттифоқи ўз ҳаракатлари билан европаликларни инқирозга олиб боришидан огоҳлантирган.

Аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен Европа Иттифоқи Россиянинг музлатиб қўйилган активларидан тушган фойдадан Украинага ҳарбий ёрдам учун дастлабки 2,5-3 миллиард евро сармоя киритиш ниятини маълум қилганди. Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари Брюсселдаги норасмий саммитда Европа Иттифоқининг таклифини зудлик билан қабул қилишга чақирган.

Европа Иттифоқи, Канада, АҚШ ва Япония Россия-Украина уруши бошланганидан кейин Россиянинг тахминан 300 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйган. Бунинг тахминан 5-6 миллиард доллари Қўшма Штатларда, катта қисми Бельгиядаги Euroclear халқаро платформасида.

Россия Марказий банки раҳбари Элвира Набиуллинанинг таъкидлашича, Россия банки, агар Ғарб Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланса, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун тегишли чораларни кўради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франциялик сиёсатчи Европа Иттифоқини жиноий ташкилот деб атади