09:21 / 22.04.2024
312

АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди

АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Фото: Getty Images
Ироқдан Сурия шимоли-шарқидаги АҚШ ҳарбий базаси томон камида бешта ракета учирилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ҳужум оқибатида база ёки унинг ходимлари жабрланганми, йўқми номаълум. Ироқдаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар бир неча ойлардан бери АҚШнинг Сурия ва Ироқдаги базаларига ҳужум қилмоқда, бироқ ҳужумлар февраль ойида тўхтатилганди.

Shafaq News хабарига кўра, АҚШ самолётлари ҳужум сабабли ракета учиришда фойдаланилган тизимларга жавоб зарбаси берган. Reuters ракеталар учирилган юк машинаси Америка ҳарбий самолётлари ҳавода бўлган вақтда учирилмаган ракеталарнинг портлаши натижасида ёниб кетганини ёзмоқда.

"Биз тергов ўтказмагунимизча юк машинаси Америка ҳарбий самолётлари томонидан портлатилганини тасдиқлай олмаймиз", — деди агентлик манбаси.

Reuters агентлигининг Ироқдаги манбасига кўра, юк машинаси ҳаво ҳужуми натижасида йўқ қилинган. 20 апрелга ўтар кечаси Бағдод жанубидаги Калсу ҳарбий базасида кучли портлаш содир бўлганди. Объектдан Ироқнинг ал-Ҳашд аш-Шаби (Халқ сафарбарлик кучлари) милиция ташкилоти фойдаланмоқда. Унинг бўлинмалари Ироқдаги Америка қўшинларига ҳужумда қатнашган. Вашингтон ҳужумга алоқадорлигини рад этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди