16:48 / 22.04.2024
58

Журналда қуйи ўринда турувчи ўқувчилар пастроқ баҳога ўқийдими?

Журналда қуйи ўринда турувчи ўқувчилар пастроқ баҳога ўқийдими?
Фото: Shutterstock
Мичиган университети олимлари ўтказган тадқиқотга кўра, алифбо тартиби бўйича журналда қуйироқ ўринда турадиганлар пастроқ баҳога ўқишади. Бундан ташқари, улар ўқитувчидан бажарган вазифалари учун кўпроқ қўпол изоҳ олишади. Тадқиқот ҳаммуаллифларидан бири Ҳелен Вангнинг қайд этишича, ўқитувчилар ўзлари билмаган ҳолатда содир этадиган бу ҳаракат реал ижтимоий таъсир келтириб чиқаряпти.

Тадқиқот давомида 30 млндан ортиқ ўқувчиларнинг баҳоланган ишлари тадқиқ қилинди. Баҳоланган ишлар Canvas платформаси орқали топширилган бўлиб, бу платформа онлайн таълимни бошқаришнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири ҳисобланади. Муҳими шундаки, Canvas ўқитувчиларга ишларни ўқувчиларнинг фамилияларига қараб алифбо тартибида жўнатади. Ва тадқиқот ўқитувчилар кўплаб ишларни текширгани учун баҳолаш сифати тушиб борганини кўрсатди.

Инглиз алифбосида А,B,C,D ва E билан фамилияси бошланадиган ўқувчилар 100 балли тизимда 0,3 баллга юқорироқ баҳо олишган.

Аксинча, фамилияси алифбода қуйида жойлашган ўқувчилар 0,3 баллга пастроқ баҳо олишган.

Гарчи бу 0,6 балли фарқ унчалик катта бўлмаса-да, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, вақт ўтиши билан бу номутаносиблик ўқувчиларнинг ўртача баҳоларига ва ҳатто уларнинг келажакдаги карьерасига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Баҳонинг пасайиб бориши сабаби ноаниқ, лекин тадқиқотчилар бунга ўқитувчиларнинг алифбодан пастга тушгани сари, яъни кўпроқ ишларни текширишгани сайин чарчашлари ва асабийлашишлари сабаб бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда.

Одам бир нарса устида узоқ ишласа, табиийки, чарчайди, диққатини йўқота бошлайди ва унинг когнитив қобилияти сустлашишни бошлайди. Ўқитувчиларда ҳам шу ҳолат кузатилган бўлиши мумкин.

Тадқиқот муаллифлари баҳолашда адолатсизлик бўлмаслиги учун текширишни алифбо тартибида эмас, аралаш тарзда олиб боришни тавсия қилди. Каттароқ таълим муассасалари эса ўқитувчиларнинг чарчоқ ҳиссини камайтириш учун кўпроқ ўқитувчи ишга олишгани маъқул.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Журналда қуйи ўринда турувчи ўқувчилар пастроқ баҳога ўқийдими?