Қирғизистонда ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишга урингани учун қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, Имомидин Тошов Қирғизистон-Қозоғистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. У Олмаотадан Қора-Болтага кетаётганида қўлга олинган.
Январь ойида хавфсизлик кучлари давлат тўнтаришига уринишда гумон қилинган гуруҳга қарши операция ўтказган эди. Шундан сўнг Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари давлат тўнтаришига тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий тадбирлар Ташов томонидан молиялаштирилгани ҳақида маълумот олган.
1983 йилда туғилган Тошов қидирувда бўлган вақтида ҳокимиятни эгаллаб олиш мақсадида ижтимоий тармоқлар орқали аҳолини йўлдан оғдиргани айтилади. Ҳозирда тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади
Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда
Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев...
Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди
Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"
Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди?