
Фото: twitter.com/thinking_panda
Хитойда ярим асрнинг энг кучли сув тошқини кузатилди, оқибатда 83 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Бўронлар туфайли 1,16 миллионга яқин хонадон электр таъминотисиз қолган. Мингдан ортиқ мактаб ёпилган.
Мамлакат жанубида кучли ёмғир ва бўронлар кузатилмоқда. Ноқулай об-ҳаво туфайли тоғли ҳудудларда кўчкилар содир бўлган, дарёлар қирғоқларидан чиқиб, сув сатҳи критик даражадан кўтарилиб кетган.
Хитой оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 21 апрел куни сув тошқини туфайли Гуандун провинциясининг Жиангван қишлоғи билан алоқа узилган, 22 апрел куни эса қисман тикланган. У ерда 3,6 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Шунингдек, 80 нафар қутқарувчидан иборат гуруҳ кўчкилар содир бўлган аҳоли пунктига етиб боришга муваффақ бўлган.
Бу тошқин Хитойнинг иқтисодий барқарорлигига таҳдид солиши мумкин, чунки жабрланган провинция мамлакатдаги энг зич ва бой вилоятлардан бири ҳисобланади. Минтақада 127 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 