23:15 / 22.04.2024
74

Буюк Британия компанияси 500 дан ортиқ сайёҳларни Ўзбекистонга юборади

Буюк Британия компанияси 500 дан ортиқ сайёҳларни Ўзбекистонга юборади
Фото: “Дунё” АА
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британиянинг Jules Verne сайёҳлик компанияси бошқарувчи директори Дебби O’Нилл ва лойиҳа менежери Тее Кроуфорд билан учрашди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Маълум қилинишича, мулоқот давомида Британия томонига мамлакатимизда туризм йўналишини ривожлантириш, мавжуд ва янги барпо этилаётган сайёҳлик мажмуалари, хорижий сайёҳлар учун таклиф этилаётган дастурлар, виза тартибини соддалаштириш тўғрисида батафсил маълумот берилган.

Томонлар Буюк Британиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш, юртимизнинг бой туристик имкониятлари ва янги сайёҳлик йўналиши сифатида тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилган.

Музокаралар натижасида Jules Verne компанияси билан ҳамкорликда 2024 йил давомида 500 дан ортиқ сайёҳларни Ўзбекистонга юбориш ва компания расмий сайти орқали Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этиш учун Uzbekistan your destination номли янги рукн очиш бўйича келишувга эришилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буюк Британия компанияси 500 дан ортиқ сайёҳларни Ўзбекистонга юборади