15:45 / 25.04.2024
66

Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади

Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади
Фото: Depositphotos
Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Қирғизистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

“Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Қирғизистон Республикасида йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритилган. Тегишли қонун Жогорку Кенеш томонидан 2024 йил 14 мартда қабул қилинган.

Унда электродвигателли ғилдиракли транспорт воситаларидан фойдаланиш учун имтиёзлар бериш ва электромобиллар учун қувватланиш инфратузилмасини яратиш кўзда тутилган. Шунингдек, электромобиллар давлат рўйхатидан ўтказилганда уларга махсус яшил рангдаги давлат рақамлари берилиши белгиланган.

Қирғизистонга асосан электромобиллар Хитойдан буюртма қилинади. Хитой бозорида тақдим этилган ҳар қандай маркадаги ички ёнув двигатели бўлмаган автомобилни Қирғизистонга олиб келиш мумкин. Қўшни республикада Changan, Honda, Renault, Toyota, BYD, Tesla, Volkswagen ва Haval электромобилларига талаб юқори.

2023 йилги маълумотларга кўра, Қирғизистон бозорида электромобилларнинг нархи қуйидагича:

бюджет класс — 10 000 доллардан;
ўрта класс — 20 000 доллардан 40 000 долларгача;
люкс класс — 50 000 доллардан ва ундан юқори.

Автомобиль сотувчилари ва экспертларнинг таъкидлашича, Қирғизистонда электротранспорт ривожланишининг асосий муаммоси унинг оддий фуқароларга етиб бора олмаслигидир.

Электр транспорти ривожланмаётганининг асосий омили банк тизимидир. Бизда кредит ставкалари жуда юқори — 20 фоиздан ортиқ, бу бизга электромобилларни оммавий сотиб олишга имкон бермайди. Ўрта даражали мутахассис ёки 300-400 доллар маош оладиган давлат хизматчиси электромобиль сотиб олишга қурби етмайди”, — дейди Волтауто директори Айдар Конурбаев.

Унинг фикрича, ҳукумат электр транспортини ривожлантириш учун банкларни субсидиялаши керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади