17:20 / 28.04.2024
113

Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади”

Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади”
Фото: Getty Images
Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг фикрича, Исроилнинг Рафаҳдаги ҳарбий амалиёти яқин бир неча кун ичида бошланади. Бу ҳақда у Ар-Риёдда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумининг махсус сессияси чоғида айтди, дея “ТАСС” хабар берди.

Фаластин президенти бир неча кундан кейин Исроил Рафаҳ шаҳрида ҳарбий операция бошлашини айтган. Унинг таъкидлашича, битта чекланган зарба уларнинг барчасини Фаластин ҳудудини тарк этишга мажбур қилиш учун етарли бўлади.

"Агар шундай бўладиган бўлса, Миср ва Иордания фаластинлик қочқинларни қабул қилишдан қатъий бош тортганини ҳисобга олсак, дунё Фаластин тарихидаги энг катта фалокатга гувоҳ бўлади", — дея қўшимча қилган у.

Аббос айни дамда Ғазодаги вазият кескин эканини таъкидлаган. Исроил ҳарбийлари анклав ҳудудининг камида 75 фоизини вайрон қилган, уларнинг ҳужуми натижасида 34 минг киши ҳалок бўлган.

Фаластин миллий маъмурияти (ФММ) раҳбари Исроил мазкур операцияни ҲАМАСдан қасос олиш учун (2023 йил 7 октябрдаги ҳужум учун) бошлагани, аммо айни дамда унинг ҳаракатлари бутун Фаластин халқига қарши урушга айланганини айтган. У Ғазода содир бўлаётган воқеалар Германиянинг Иккинчи жаҳон уруши давридаги жиноятларидан ҳам ёмонроқ деб ҳисоблайдиган европалик сиёсатчиларнинг фикрларига қўшилган.

Аббос Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидаги Фаластин ҳудудларини ягона сиёсий тузилмага бирлаштириш бўйича халқаро конференция ўтказишни таклиф қилган. ФММ раҳбарининг таъкидлашича, фақат шундай асосларда фаластинликлар Исроил томони билан тўлиқ ва тенг ҳуқуқли мулоқот ўтказиши мумкин.

Аббос АҚШга Исроилга таъсир ўтказиш ва уни Рафаҳдаги операция режаларидан воз кечишга мажбур қилиши учун мурожаат қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади”