
Россия Шимолий Корея ядро синовлари билан боғлиқ вазиятни музокаралар даврасида ҳамда минтақадаги қарама-қаршиликка барҳам бериш йўли билан ҳал этиш тарафдори. Бу ҳақда, Россия президенти Владимир Путин, жанубий кореялик ҳамкасби Пак Кин Хе билан Владивостокда ўтказган мулоқотидан сўнг баёнот берган, дейилади "Кун" нашрида.
«Таъкидламоқчиманки, бизнинг мамлакатларимиз расмий Пхеньяннинг ўз-ўзидан ядро мақомига эга бўлишини қабул қила олмайди», — деган Путин.
Унинг айтишича, бу муаммони Жанубий-Шарқий Осиёда вазиятни юмшатиш доирасида ҳал этиш лозим.
«Ва, албатта, турли хил фитналар ва вазиятни чигаллаштиришдан йироқ бўлиш керак», — деган Путин.
Шарқий иқтисодий форумида маъруза қилган Жанубий Корея президенти Пхеньяннинг баллистик ракеталарни учириши борасида ўз ташвишини изҳор қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар