12:33 / 06.09.2016
7 147

Филиппин президенти Обамани қаттиқ ҳақорат қилди

Филиппин президенти Обамани қаттиқ ҳақорат қилди

Филиппин президенти 5 сентябрь куни Лаосда ўтадиган Шарқий Осиё саммити арафасида берган матбуот анжумани вақтида америкаликлар президенти Барак Обамани "фоҳишанинг ўғли" деб атади ва уни саммит вақтида лаънатлашга ваъда қилди. У америкалик ҳамкасбига инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатлари билан "ҳар ерга бурун тиқмаслик"ни маслаҳат берган. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, бу баёнотга Обама саммитда Филиппинда Дутерте сайланганиден кейин жиноятчиликка қарши кураш доирасида 2 мингдан ортиқ кишининг ўлдирилганини кўтариб чиқмоқчилиги сабаб бўлди. Бундан ташқари, G20 саммити вақтида Обама Филиппиндаги гиёҳвандлик ва жиноятчилик муаммоларини жиддий муаммолар сифатида келтириб ўтган.

""Мен суверен давлат раҳбариман. Биз энди мустамлака эмасмиз. Менга Филиппин халқидан бошқаси хўжайинлик қила олмайди. У ҳурмат кўрсатиши лозим. Баёнотлар ва саволларни ҳавога йўллаш керак эмас. Фоҳишанинг ўғли, мен бу саммитда сени лаънатлайман", — деган у.

Саммит доирасида Обама Дутерте билан учрашув ўтказиб, Филиппинда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши муаммоларини кўтариши кутилмоқда.

Бу чиқишдан кейин Оқ уй бу икки сиёсатчининг учрашуви ўтказилишига шубҳа билдирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Филиппин президенти Обамани қаттиқ ҳақорат қилди