
Фото: РИА Новости
РФ президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан тезкор йиғилишда таъкидлашича, Россия МДҲ мамлакатлари билан муносабатларга катта эътибор қаратиши керак. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Путиннинг айтишича, у молия вазири Антон Силуанов билан Россиянинг янги сиёсий даврида бу масалага кўпроқ эътибор қаратиш, бу иш барча жабҳаларда, жумладан, ташкилий томонлама қандай амалга оширилиши тўғрисида гаплашган.
Бу мавзу ташқи масалаларда Россия учун истиқболли саналади, деди Путин.
13 май куни Путин Россия Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан, тузилма раҳбариятида кадрлар алмашинувидан сўнг, илк тезкор йиғилишни ўтказди.
Путин 12 май куни «Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши Котиби тўғрисида»ги фармонни имзолаган, ушбу лавозимга илгари мудофаа вазири лавозимида бўлган Сергей Шойгу тайинланган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар