
Петербургдаги кўприклардан бирини Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов шарафига номлаш сўралмоқда. Бу ҳақида Федерал ахборот агентлиги'га асосланиб "Кун" нашри маълум қилди.
Манбага кўра, "Миллий қўмита+60" ижтимоий ташкилоти Санкт-Петербург ҳукуматига ана шундай ташаббус билан мурожаат қилган.
Гап "Шон-шуҳрат хиёбони"даги Дудергоф каналидан ўтган номсиз пиёда кўприги ҳақида бормоқда.
"Барчага маълумки, ўзбек жангчилари руслар билан елкама-елка туриб, Қаҳрамон Шаҳарни ёвлардан ҳимоя қилишган, кексаларимиз эса эвакуация натижасида Ўзбекистонда кечган кунларини илиқ хотиралар билан ёдга олишади", - дея таъкидлашди ташкилот вакиллари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар