20:29 / 23.05.2024
378

Москва вилоятидаги хостел ёниб кетди, 8 киши ҳалок бўлди

Москва вилоятидаги хостел ёниб кетди, 8 киши ҳалок бўлди
Фото: Russian Emergencies Ministry
Москва вилоятида жойлашган хостеллардан бирида 23 май куни келиб чиққан ёнғин оқибатида камида 8 нафар шахс ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Moscow Times нашри Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги баёнотига асосланиб, хабар берди.

Ёнғин маҳаллий вақт билан 4:00 да бошланган ва беш соатга яқин давом этган. Ҳодиса оқибатида ҳозирча 2 нафар шахс жароҳатлангани хабар қилинган.

Хостел Истра шаҳрида жойлашгани хабар қилинган. Ёнғин ўчирилгач дастлаб 6 кишининг жасади топилган. Кейинчалик жасадлар сони 8 тага етган.

Расмийлар ҳалок бўлганлар сони 15 тага етиши мумкинлигини хабар берган. Вайрон бўлган бинода қидирув ишлари давом эттирилаётгани айтилган.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тарқатилган видеода бинонинг куйган қолдиқлари акс этган. 80 квадрат метр майдондаги бино ёнғин оқибатида вайрон бўлган.

Москва вилояти прокуратураси 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси Музаффархон Миртозаев хостел биносини ижарага олиб, уни ҳужжатсиз муҳожирларга яшаш учун берганини аниқлаган. Ҳуқуқ-тартибот органи воқеадан кейин ноқонуний миграцияни ташкил этиш бўйича жиноий иш қўзғатганини маълум қилган. Музаффархон Миртозаев ҳибсга олинган.

Ёниб кетган хостелда Ўзбекистон ва Туркманистондан келган ноқонуний мигрантлар бўлгани айтилган. Полиция ҳалокат қурбонлари шахсини аниқлаётгани хабар қилинган.

Хостелнинг қонуний эгаси 39 ёшли Елена исмли тадбиркор аёл бўлган. У 2015 йилда хостел биносини мерос қилиб олган. Ушбу даврдан бошлаб ўз тасарруфидаги бинони ижарага бериб келган.

Расмийлар хабар беришича, ёнғин хостелдаги каминдан келиб чиққан. Қурбонларнинг кўпчилиги тутун оқибатида нафас ололмасликдан ҳалок бўлган бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва вилоятидаги хостел ёниб кетди, 8 киши ҳалок бўлди