22:47 / 23.05.2024
376

ҲАМАС вафот этган деб ҳисобланган Исроил қўмондонини ҳибсда сақлаётганини маълум қилди

ҲАМАС вафот этган деб ҳисобланган Исроил қўмондонини ҳибсда сақлаётганини маълум қилди
Архив фото: msn.com
ҲАМАС раҳбарияти 7 октябрь воқеаларида ҳалок бўлган деб ҳисобланиб келган Исроил ҳарбий қўмондонини ҳибсда сақлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters нашри Яқин Шарқ манбаларига таяниб, хабар берди.

ҲАМАС раҳбарияти Исроил қўмондонининг тирик эканлиги ҳақида пайшанба куни хабар тарқатган. Қўмондон ўтган йилнинг 7 октябрида Исроил ва ҲАМАС ўртасида илк қарама-қаршилик юзага келган бир пайтда ҳибсга олинган ва Ғазо секторига олиб келинган.

Исроилдаги манбалар қўмондон Асаф Ҳамами вафот этганини аллақачон эълон қилиб бўлган. Ҳаттоки Исроилда жасади топилмаган қўмондон учун дафн маросими ҳам ўтказилган.

Манбада айтилишича, қўмондонни ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти бўлган “Ал-Қассам” бригадаси аскарлари ҳибсга олган. Ҳибсга олиш чоғида Ҳамами оғир жароҳатланган.

Исроил ҳукумати ҲАМАС эълон қилган сўнгги хабар юзасидан текширув ўтказган. 41 ёшли генералнинг ҳолати ҳақида ҳозирча ҲАМАСдан бошқа манбалар хабар бермаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ҲАМАС вафот этган деб ҳисобланган Исроил қўмондонини ҳибсда сақлаётганини маълум қилди