
Фото: Дунё
Жорий йил 23 майга ўтар кечаси Москва вилояти, Истра шаҳри, Падиково қишлоғи манзилидаги ҳостелда ёнғин юз бериб, унда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда «Дунё».
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Консуллик бўлими дастлабки маълумотларига кўра, ёниб кетган уйда 20 га яқин хорижлик фуқаролар яшаган, улардан 11 нафари - Ўзбекистон фуқаролари.
Ёнғин оқибатида 8 нафар фуқаро ҳалок бўлган, ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Ҳозирда қурбонларнинг жасади улар шахсини аниқлаш учун Истра шаҳар суд-тиббиёт экспертизаси бюросида сақланмоқда.
Мазкур факт асосида тергов органи томонидан Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси (Эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Вазият элчихонанинг консуллик бўлими ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси назоратида экани айтилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар