date
views 206

Жабалия шаҳрида ҲАМАС асирга олган 3 нафар исроиллик жасади топилди

Жабалия шаҳрида ҲАМАС асирга олган 3 нафар исроиллик жасади топилди
Фото: CNN
Ғазо шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида ҲАМАС томонидан асирга олинган 3 нафар исроиллик жасади топилди. Бу ҳақда Яқин Шарқ манбаларига асосланиб, CNN нашри хабар берди.

Жасадлар Жабалия шимолий қисмидаги қабрлардан топилган. Улар Исроил аскарларининг махсус рейди давомида аниқланган.

Ҳар учала маҳбус ҳам 7 октябрь куни Исроилнинг Ғазо билан чегараси яқинидаги Мефалсим чорраҳасида ўлдирилгани айтилган. Кейинчалик эса уларнинг жонсиз таналари ҲАМАС томонидан анклавга олиб кетилгани хабар берилган.

Исроил мудофаа кучлари Исроил фуқаролари бўлган Ханан Яблонка, Мишел Нисенбаум ва Орион Эрнандеслар жасадлари Ғазодан олиб чиқилганини хабар қилган. Марҳумларнинг оила аъзоларига ҳолат юзасидан маълумот берилган.

Исроил аскарлари жасадларни аниқлаш рейди давомида ҲАМАС аъзолари билан фаол отишма юз берганини ёзган. Бироқ Яқин Шарқ нашрларининг ҳеч бири бу хабарни тасдиқламаган.

Исроил ҳукумати 7 октябрь воқеаларида 1200 нафарга яқин исроиллик ўлдирилгани ва 250 дан ортиқ фуқаро ўғирлаб кетилганини айтиб келади. Исроил бош вазири кабинети маҳбусларнинг 37 нафари ҳалок бўлганини расман тасдиқлаган. 121 нафар фуқаро “Ал-Қассам” бригадалари қўлида қолаётгани маълум қилинган. Исроил маҳбусларнинг кўпчилиги вафот этган деб ҳисоблайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жабалия шаҳрида ҲАМАС асирга олган 3 нафар исроиллик жасади топилди