date
views 150

Исроил ва ҲАМАС ўртасида музокаралар тикланади

Исроил ва ҲАМАС ўртасида музокаралар тикланади
Исроилнинг босиб олинган Ғарбий соҳилда жойлашган Жениндаги лагерга рейдидан кейин синган ойнадан қараб турган фаластинлик аёл / Фото: REUTERS / Raneen Sawafta / File Phot
Ғазо секторида ушлаб турилган исроиллик асирларни озод этиш бўйича Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги билвосита музокаралар кейинги ҳафта қайта тикланиши кутиляпти. Бу ҳақда номи очиқланмаган расмий манбага таяниб Reuters хабар берди.

Манбага кўра, Исроил разведкаси Моссад раҳбари АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси бошлиғи ва Қатар бош вазири билан учрашувдан кейин музокараларга қайтишга қарор қилган.

Учрашув сўнгида музокараларни воситачилар – Миср ва Қатар томонидан билдирилган таклифлар асосида, АҚШнинг фаол иштироки билан келгуси ҳафта бошлашга қарор қилинди”, – деган манба.

ҲАМАСнинг 7 октябрда Исроилга ҳужуми давомида гаровга олинган 120 дан ортиқ асирларни озод қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар оташкесим бўйича музокаралар доирасида кечмоқда ва аввалгилари бесамар якунланганди.

Иккала томон ҳам бир-бирини музокараларни боши берк кўчага олиб киришда айблаган. Исроил томони ҲАМАСнинг урушни тугатиш талабини қабул қила олмаслигини айтган бўлса, фаластинликлар ҳужумни тўхтатиш ва Исроил томонидан фаластинлик маҳбуслар озод этилишини сўрамоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил ва ҲАМАС ўртасида музокаралар тикланади