date
views 223

АҚШда от уй эшигини очишни ўрганиб олди (видео)

АҚШда от уй эшигини очишни ўрганиб олди (видео)
Фото: “Правила жизни”
Американинг Висконсин штатида от эгасининг уйига эшикни очиб киришни ўрганиб олди. Эндиликда у мунтазам равишда фермернинг хонадонига ташриф буюради. Герми лақабли от ҳақидаги қизиқарли ҳикояни YouTube’даги The Dodo айтиб берди, деб ёзади “Правила жизни”.

От эгасининг сўзларига кўра, у Гермини уйда биринчи марта кўриб қолганда аввалига бу иш қандай содир бўлганини тушунмаган. Кейинроқ маълум бўлишича, от сурма эшиклар қандай ишлашини мустақил билиб олган ва уларни оғзи билан очишга муваффақ бўлган.

Фото: “Правила жизни”
Фермер аввалига эшикларни қулфлаб қўйди, аммо бу иш отни тўхтата олмади. Энди Герми деярли ҳар куни уйга тўсатдан бостириб киради ва йўлакда туриб, хонадонни кўздан кечиради.

Бошқа отлар ташқи эшиклар қандай очилишни билмайди ва улар остонада кузатиб туради.

Гермига хонадонда бўлаётган ҳодисалар ва инсонларни томоша қилиш завқ беради”, — дейди фермер.

Хўжаликда жами бешта от боқилади. Улар доим ҳам отхонада сақланмайди. Ҳайвонлар ферманинг исталган жойини кезиб юришлари мумкин.

Фото: “Правила жизни”
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда от уй эшигини очишни ўрганиб олди (видео)