date
views 163

Эрдўғон Италияни Фаластин давлатини тан олишга чақирди

Эрдўғон Италияни Фаластин давлатини тан олишга чақирди
Фото: Google Images
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Италия бош вазири Жоржиа Мелонини Фаластин давлатчилигини тан олишга чақирди. Бу ҳақда Эрдўғоннинг Мелони билан телефон суҳбати якунларига бағишланган хабарда айтилган.

Президент Эрдўғон бош вазир Мелони билан суҳбатда Италияни тарихнинг тўғри томонида кўришни исташини айтиб, Испания, Ирландия ва Норвегия каби Фаластин давлатини тан олишга чақирди”, — дейилади хабарда.

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, Ғазода зудлик билан доимий ўт очишни тўхтатишни таъминлашдан ташқари, Туркиянинг устувор йўналиши маҳбусларни озод қилиш, шунингдек, бандаргоҳга узлуксиз гуманитар ёрдам етказиб беришдан иборат.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғон Италияни Фаластин давлатини тан олишга чақирди