
Фото: Бутунроссия илмий-тадқиқот институти
Россияда аҳолини барча турдаги замонавий қуролларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш учун мобиль модулли бомбапаноҳлар ўрнатилиши мумкин. Бу ҳақда ҳукуматнинг тегишли қарор лойиҳасига таяниб, “РИА Новости” хабар берди.
Бундай турдаги бомбапаноҳлар урушдаги тажрибани ҳисобга олган ҳолда ядровий қуроллардан ҳам ҳимояланишга мўлжалланади.
Фуқаро муҳофазаси объектларини яратиш тўлиқ йиғма конструкциялар ва иншоотлардан, жумладан, блок-модулли турдаги ёки бошқа материаллардан фойдаланган ҳолда объектларни қуриш йўли билан амалга оширилади, — дейилади ҳужжатда.
Қарор лойиҳасига ёзилган тушунтириш хатида мавжуд фуқаролик муҳофазаси тузилмалари бутун аҳоли бошпанаси учун етарли эмаслиги, кўплаб ерости хоналари ва иншоотларини техник жиҳатдан бу мақсадларга мослаштириш имконсизлиги таъкидланган. Йиғма конструкциялардан фойдаланган ҳолда бошпана қуриш аҳолинингг яшириниши учун янги усул ҳисобланади.

Фото: Бутунроссия илмий-тадқиқот институти
Бундай иншоотлар бир қатор афзалликларга эга, масалан, улар кўчирилиши, чекланган ҳудудда ўрнатилиши мумкин, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бўйича Бутунроссия илмий-тадқиқот институти олимлари одамларни нафақат ядровий портлашнинг ёруғлик нурланишидан, балки радиоактив ифлосланишдан ҳимоя қилиш учун “КУБ-М” мобил модулли бомбапаноҳ ишлаб чиққанди.

Фото: Бутунроссия илмий-тадқиқот институти
“КУБ-М”нинг асосий тўплами иккита модулни ўз ичига олади: 54 кишилик бошпана хоналари ва техник блок. Қўшимча модулларни ўрнатиш орқали бошпана сиғимини ошириш мумкин. “КУБ-М” 48 соат давомида ҳимоя қила олиши таъкидланган.
РоссияМобиль БомбапаноҳФуқаро МудофаасиЯдровий ҚуролРадиоактив ИфлосланишБутунроссия Институти Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг