
Фото: Google Images
АҚШ президентлигига номзод ва собиқ давлат раҳбари Дональд Трамп ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбдор деб топилганидан сўнг унинг сайловолди кампанияси 35 миллион долларга яқин маблағ йиғди. Бу ҳақда Тhe Hill нашри хабар бермоқда.
“Суд ҳукми эълон қилинганидан бир неча дақиқа ўтгач, бизнинг онлайн маблағ йиғиш тизимимиз тўлиб-тошиб кетди. Трафик туфайли тармоқдаги вақтинчалик кечикишларга қарамай, президент Трамп кичик хайрия маблағлари ҳисобидан 34,8 миллион доллар тўплади”, — деди Трамп сайловолди ташвиқоти бўйича катта маслаҳатчилар Крис Лачивита ва Сюзи Уайлс.
Уларнинг таъкидлашича, бу бир кун ичида кичик хайриялар сони бўйича рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Маслаҳатчиларнинг айтишича, 5 ноябрь сайлов куни “америкаликлар ҳақиқий ҳукмни чиқарадилар”. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар