Фото: Видеодан кадр
АҚШнинг собиқ президенти, ҳозирда Республикачилар партиясидан давлат раҳбари лавозимига номзод Дональд Трамп енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга Фаластиндаги урушни тўхтатишга ваъда берди.
Россиялик жангчи ва америкалик сиёсатчи жорий йилнинг 2 июнида АҚШда бўлиб ўтган UFC 302 турнирида суҳбатлашди. Кечанинг асосий баҳсида Ислом Махачев енгил вазн тоифасида учинчи марта чемпионлик унвонини ҳимоя қилди ва 5-раундда Дастин Порьени мағлуб этди. Кейинроқ ижтимоий тармоқларда Нурмагомедов ва Трампнинг арена ёнидаги суҳбати акс этган видео пайдо бўлди.
“Биламан, сиз Фаластин урушини тўхтатасиз”, — деди Ҳабиб.
“Биз буни тўхтатамиз. Мен буни тўхтатаман”, — деб жавоб берди АҚШ собиқ президенти.
Трамп 2023 йилда Нурмагомедовни “фантастик жангчи” деб атаган ва унинг октагонга қайтиш эҳтимоли ҳақида UFC раҳбари Дана Уайтдан сўраган.
Нурмагомедов 2023 йил январида MMAдан бутунлай воз кечганини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йилнинг кузида профессионал фаолиятини якунлаган эди.
Ҳабиб Нурмагомедов, Дональд Трамп, Фаластин уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди