
“Уддалаб бўлмас топшириқ” франшизаси юлдузи Том Круз ҳар томонлама истеъдодли актёрдир. У мураккаб трюкларни маҳорат билан бажаради, вертолётни бошқара олади ва ўта ҳазилкаш характерга эга. Ёш актёр Глен Пауэлл GQ нашрига берган интервьюсида ҳамкасби ҳақида сўзлаб берди.

Фото: “Правила Жизни”
Актёрлар “Топ Ган: Мэверик” фильмининг сўнгги қисмини суратга олиш вақтида танишди ва дўст тутинди. Том Круз Гленга кўп нарсаларни ўргатди, кино оламида мураббийлик қилди. Пауэлл ҳамкорлик ҳақидаги таассуротлари билан бўлишди.

Фото: “Правила Жизни”
“Том Круз билан ўртамизда ажойиб боғлиқлик бор: иккимиз ҳам кино саноатига ўзгача меҳр қўйган ашаддий актёрлармиз. Мен маълум лойиҳанинг ҳар бир тафсилотини биладиган актёрни биринчи марта кўришим. У сценарийни ипидан игнасигача билар, барча иштирокчилар билан илиқ мулоқот қилар, ҳамкасбларга жуда дўстона ва ҳурмат билан муносабатда бўлар эди”.

Фото: “Правила Жизни”
Экстремал спорт ихлосманди Том Крузнинг ҳазиллари эса алоҳида эътиборга лойиқ. Бир куни у Гленни вертолётда шаҳар четидаги суратга олиш майдонидан Лондонгача элтиб қўйишни таклиф қилди. Ким бундай имкониятни қўлдан бой беради дейсиз?

Фото: “Правила Жизни”
Аммо Пауэлл қайтиб Том бошқарадиган вертолётга чиқмаса керак. Парвоз вақтида Круз:
-“Йўқ, йўқ! дея бақирди ва вертолётни пастлата бошлайди. Мен қўрқиб кетган эдим: “Наҳотки мен машҳур актёр билан Лондон марказига етиб бормай вертолётда ҳалок бўлган номаълум шахс бўлиб қолсам?”
— дея актёр кулгили воқеа тафсилотлари билан ўртоқлашди.

Фото: “Правила Жизни” «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар