23:58 / 08.09.2016
12 837

Қирғизистон президентининг 19 ёшли қизи яширинча турмушга чиқди

Қирғизистон президентининг 19 ёшли қизи яширинча турмушга чиқди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг 19 ёшли кичик қизи Алия Шагиева тўрт йилдан буён учрашиб юрган йигитига яширинча турмушга чиқди. Қиз тўй ҳақидаги маълумотларни Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди. Бу ҳақда “Комсомольская Правда”га асосланиб “Qalampir” хабар берди.

Алиянинг турмуш ўртоғи ҳақидаги маълумотлар унчалик кўп эмас. Унинг исми Константин бўлиб, жуфтликни бир-бирларига уларнинг дўстлари таништирган.

“Мен жуфтликларнинг биргаликда тушган эҳтиросли суратларини кўрсам хафсалам пир бўлади, айнан шунинг учун 4 йил давомида Костя билан тушган бирорта суратимни ижтимоий тармоқларга жойлаштирмадим. Шунингдек, шахсий ҳаётимни оммага кўз-кўз қилишни ётирмайман. Аммо бугун у билан ажойиб кунни бирга ўтказиш, суратга тушиш ҳамда уни ижтимоий тармоққа жойлаш ёқимли бўлди. Илиқ шамол. Биз энди эр-хотинмиз ва табрикларни қабул қилишга тайёрман”, дейди “Қирғизистон маликаси”.

Кўпчилик Алияни табриклаб, икки ёшга оилавий бахт тиламоқда.

Алия Шагиева дизайнерлик билан шуғулланади. У бир ой олдин болалар учун кийим-кечак ошлаб чиқариш бўйича ўз компаниясини ташкил этди.

Маълумот учун, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг олти фарзанди бўлиб, уларнинг уч нафари ўғил ва уч нафари қиздир. Алия дизайнерлик фаолиятини онасининг фамилиясида олиб боради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон президентининг 19 ёшли қизи яширинча турмушга чиқди