21:58 / 13.06.2024
770

АҚШ мисли кўрилмаган табиий офатга яқинлашмоқда

АҚШ мисли кўрилмаган табиий офатга яқинлашмоқда
Фото: Voice of America
Қўшма Штатлар 9,0 магнитудали зилзила ва уларга таҳдид солаётган 30 метр баландликдаги цунами туфайли жиддий зарар кўриши мумкин. Бу ҳақда олимлар тадқиқотига таяниб, Daily Mail хабар берди.

"АҚШнинг ғарбий соҳилидаги денгиз ости ёриқ чизиғи мегазилзилани келтириб чиқариши мумкин, бу ҳатто Калифорнияда кутилаётган “катта силкиниш”дан ҳам ҳалокатлироқдир", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ушбу минтақадаги ёриқ тўрт сегментга бўлинган. Ушбу кашфиёт йирик фалокатни ваъда қилмоқда, чунки тектоник плиталар бир-бирига тегиши, бу эса тўққиз магнитудали кучли зилзила хавфи билан босимни ошириши мумкин.

Олимларнинг фикрича, бундай катаклизм баландлиги 30 метр ва ундан ортиқ цунамини келтириб чиқариши, шунингдек, 10 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин. Расмийлар бундай офатдан кейин мурдалар, ифлосланган сувлар, савдо, саноат ва маиший манбалардан тўкилган кимёвий моддалар туфайли кўплаб қўшимча ўлимлар бўлишини тахмин қилмоқдалар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ мисли кўрилмаган табиий офатга яқинлашмоқда