date
views 258

Таиландда ноёб эгизак филлар дунёга келди

Таиландда ноёб эгизак филлар дунёга келди
Фото: BBC
Таиландда ўта ноёб ҳисобланган эгизак филлар туғилиши ҳодисаси кузатилди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Осиё фили эгизакларни дунёга келтирган. Ҳодиса ҳақида хабар топган зоологлар буни камёб, ҳаттоки “мўжизавий” воқеа деб баҳолаган.

Эгизакларни 36 ёшли Чамчури лақабли фил дунёга келтирган. Фил болалари турли жинсларга мансублиги хабар қилинган.

Фото: BBC
Зоологларга кўра, фил эгизак дунёга келтириши юздан бир фоиз ҳолатдагина юз бериши мумкин. Турли жинсдаги эгизак филлар туғилиши ҳодисаси эса жуда ноёб бўлиб, деярли кузатилмаган.

Фото: BBC
Биз ҳар доим фил эгизакларини кўришни хоҳлаганмиз, лекин буни ҳамма ҳам кўра олмайди, чунки бу кўп содир бўлмайди”, — деган она филнинг қаровчиси Мипан исмли аёл.

Фото: BBC
Маълумот ўрнида, аҳолининг асосий қисми буддавийлар бўлган Таиландда филлар муқаддас ҳисобланади. Улар, шунингдек, мамлакат миллий рамзи ҳамдир.

Ёш эгизак филларни Аюттҳая фил саройи ва Рояль Краал маркази ижтимоий тармоқларда жонли эфирда намойиш этган. Ушбу воқеадан сўнг бу “мўжиза”ни кўриш учун ташриф буюришни истовчилар сони ниҳоятда кўпайган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиландда ноёб эгизак филлар дунёга келди