16:16 / 17.06.2024
169

Латвия ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга жалб қилади

Латвия ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга жалб қилади
Фото: "Дунё" АА
Мамлакат элчихонаси кўмагида 10-17 июн кунлари Латвия транспорт ва логистика соҳасидаги йирик Kreiss компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ишчи ташрифи ташкил этилди.

"Дунё" хабарига кўра, ташриф давомида Латвия томони Транспорт вазирлиги, Ташқи меҳнат миграция агентлиги ва Халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Kreiss ва Ташқи меҳнат миграция агентлиги ўртасида Латвияга 600 нафар ҳайдовчиларни уюшган тарзда ишга жалб этиш бўйича келишувга эришилди.

"Ватанпарвар" ташкилоти билан ушбу уюшмага тегишли автомактаблар платформасида ўзбекистонлик юк машиналари ҳайдовчиларини тайёрлаш учун махсус симуляторлар ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.

Мазкур марказларда тайёргарликдан ўтган ҳайдовчилар Европа стандартларига мос сертификатлар олишлари ва ЕИ давлатларида фаолият кўрсатишлари мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Латвия ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга жалб қилади