22:57 / 17.06.2024
300

Ядровий державалар ядровий қуролга қанча маблағ сарфлайди?

Ядровий державалар ядровий қуролга қанча маблағ сарфлайди?
Ядро қуролларини бекор қилиш бўйича халқаро кампания (ICAN) эълон қилган янги ҳисоботга кўра, ядровий давлатлар сўнгги беш йил ичида ўз арсеналларини модернизация қилиб, ядровий қуролга сарфланадиган харажатларни учдан бир қисмга оширди.

Фото: ICAN
ICAN маълумотларига кўра, тўққизта ядровий давлат — АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Россия, Франция, Буюк Британия, Исроил, Покистон ва Шимолий Корея ўтган йили ядро арсеналларига 91 миллиард доллар сарфлаган. Бу маблағнинг 51,5 миллиард доллари АҚШ улушига тўғри келади. Иккинчи ўринда Хитой (11,8 миллиард доллар), учинчи ўринда Россия (8,3 миллиард) етакчилик қилмоқда.

Биргина 2023 йилда ядро қуролига сарфланган харажатлар бутун дунё бўйлаб 10,8 миллиард долларга ошган ва бу маблағнинг асосий улуши — 80 фоизи АҚШга тўғри келган.

ICAN ҳисоб-китобларига кўра, 2018 йилдан бери ядровий давлатлар ядро арсеналларига жами 387 миллиард доллар сарфлаган. Ташкилот раҳбари Мелисса Парк ядро қуролига миллиардлаб долларлар сарфланаётганини, бу давлат маблағларининг йўл қўйиб бўлмайдиган исрофгарчилиги эканини таъкидлаган. У ушбу маблағ БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастурига кўра, бутун дунё бўйлаб очликни тугатиш учун етарли бўлишини қўшимча қилган.

Ядро қуролларини бекор қилиш бўйича халқаро кампания (ICAN)

ICAN 2021 йилда кучга кирган Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани ишлаб чиқишдаги муҳим роли учун 2017 йилда Нобель мукофоти билан тақдирланган. ICAN ҳисоботи ҳаммуаллифи Алиша Сандерс-Закре тўққизта ядровий давлат Армагеддонга сармоя киритиш ўрнига, дунёнинг бошқа давлатларидан ўрнак олиши ва ушбу шартномага қўшилиши, шу орқали глобал хавфсизликка ҳақиқий ҳисса қўшиши кераклигини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ядровий державалар ядровий қуролга қанча маблағ сарфлайди?