date
views 192

Дональд Трамп Жо Байден маъмуриятини “фашистик режим” деб атади

Дональд Трамп Жо Байден маъмуриятини “фашистик режим” деб атади
Фото: Google Images
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Американинг амалдаги етакчиси Жо Байден маъмуриятини миграция сиёсати туфайли “фашистик режим” деб атади. Трамп бу ҳақда Висконсиндаги тарафдорлари билан учрашувда айтиб ўтган.

Байденнинг ноқонуний мигрантларга нисбатан амнистияси Америка демократиясига тўғридан тўғри ҳужум ва Байден қандай қилиб бизнинг конституциявий тизимимизни вайрон қилиб, унинг ўрнига коррупциялашган ва фашистик режимни жорий қилаётганига яна бир мисолдир. Булар фашистлар. Булар ёмон одамлар”, — деди Трамп Байденнинг миграцион сиёсат бўйича баёнотини шарҳлар экан.

Аввалроқ CBS телекомпанияси манбаларга таяниб, Америка маъмурияти АҚШда зарур ҳужжатларсиз яшаётган 500 минг нафардан ортиқ мигрантларга ҳуқуқий мақом бермоқчи эканини маълум қилганди.

Қайд этилишича, чора АҚШда камида 10 йил яшаб, Америка фуқаролари билан турмуш қурган ноқонуний мигрантларга нисбатан қўлланади.

Уларга ишлаш учун рухсатнома берилади ва депортациядан кафолатланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трамп Жо Байден маъмуриятини “фашистик режим” деб атади