14:14 / 10.09.2016
7 378

Уч нафар туркиялик танкчи ИШИДга қарши жангда ҳалок бўлди

Уч нафар туркиялик танкчи ИШИДга қарши жангда ҳалок бўлди

Сурияда жангарилар уч нафар туркиялик ҳарбийни ўлдирди. Бу ҳақда 9 сентябрда Туркия қуролли кучлари баёнотига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди, дейилади "Кун" нашрида.

Яна бир туркиялик ҳарбий ярадор бўлган. Жанг тафсилотлари номаълум. Фақатгина туркиялик ҳарбийлар танки жангарилар томонидан отилган ракета билан нишонга урилгани маълум қилинган.

Ўз навбатида туркиялик ҳарбийлар ҳаводан жангарилар томонидан ишлатилувчи 4 та иншоотни йўқ қилишган.

Бу қурбонлар Туркия армиясининг Сурия ҳудудидаги жанглардаги биринчи қурбонлари эмас. 6 сентябрда Суриянинг Ал-Вақф қишлоғи яқинидаги жангда икки нафар турк аскари ҳалок бўлган ва яна беш нафари яраланган. Жангарилар ракета ёрдамида Озод Сурия армияси отрядлари ҳужумини қўллаб-қувватлаган турк армиясининг икки танкини нишонга уришган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уч нафар туркиялик танкчи ИШИДга қарши жангда ҳалок бўлди