АҚШ президентлиги учун демократлар партиясидан номзод бўлмиш Ҳиллари Клинтоннинг шифокори унда пневмония борлигини қайд этди.
Номзоднинг матбуот хизмати раҳбари Ник Меррилл бундан олдинроқ Клинтон хоним 11 сентябрь қурбонлари хотирасига бағишланган маросим вақтида ўзини ёмон ҳис қилгани ва маросим жойини тарк этганини маълум қилганди.
Шифокор Лиза Бэрдакнинг маълум қилишича, Ҳиллари Клинтон бир неча кундан буён йўталаётганди.
"Жума кунги тиббий текширувлардан кейин унга "ўпка яллиғланиши" ташхиси қўйилди", дейилган хабарда.
Шунингдек, Клинтонга антибиотиклар қабул қилиш ва таътилга чиқиш тавсия қилинган.
Якшанба кунги маросим вақтида Клинтон хоним иссиқ ҳарорат остида кўп вақт қолгани (Цельсий шкаласи бўйича 26 даража иссиқ ҳарорат остида 1,5 соат вақт - таҳр.) туфайли ўзини ёмон ҳис қилгани айтилганди.
Икки соат ўтгач махсус кўзойнак тақиб қайтган Клинто мухбирларнинг камераларига қарата деган: "Мен ўзимни аъло даражада ҳис қилмоқдаман".
Бу ҳодисадан кейин шифокорлар уни яна қайтадан тиббий кўрикдан ўтказишган ва унинг аҳволи яхшиланаётгани ҳақида хулоса қилишган.
Билл Клинтон президентлиги даврида АҚШнинг биринчи хоним бўлган, ҳозирги президент Барак Обаманинг биринчи муддатида АҚШ Давлат котиби сифатида ишлаган Ҳиллари Клинтон 8 ноябрь куни ўтказиладиган сайловда ғалаба қозониш имкониятлари юқори баҳоланаётганди. Лекин кейинги вақтларда унинг рақиби, республикачилар партиясидан номзод бўлмиш Дональд Трамп орадаги фарқни қисқартириб бормоқда «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»