Фото: Reuters
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Фаластиннинг Рафаҳ шаҳрида ҲАМАС жангариларини амалда «деярли буткул йўқ қилди». Бу ҳақда The Jerusalem Post нашрига таяниб Interfax хабар берди.
«Рафаҳдаги жангларда катта муваффақиятларга эришдик. Биз Рафаҳда жойлашган ҲАМАС бригадасини бутунлай йўқ қилдик, деб айта оладиган пайтга яқинлашмоқдамиз», деди Исроил армияси бош штаби бошлиғи Херци Халеви.
Халеви сўзларига кўра, ҳарбийлар кўплаб инфратузилма объектларини йўқ қилган ва «кўплаб террорчиларни ўлдирган».
24 июн куни Кнессетда сўзлаган Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу яна бир бор «Исроил гаровга олинганларнинг барчасини қайтармагунча урушни тугатмайди», деди.
«ҲАМАС гуруҳини йўқ қилмагунимизча ва жанубдаги одамларни уйларига қайтармагунимизча урушни тўхтатмаймиз», деди у.
Шу билан бирга, Исроил бош вазири аввалроқ ҲАМАС томонидан гаровга олинган бир қатор одамларни қайтариш эвазига Ғазодаги жанговар ҳаракатларни вақтинча тўхтатишга тайёрлигини билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 май куни Исроил армияси Миср билан чегарадош Рафаҳ шаҳрида ҳарбий операция бошлади. Бу шаҳар ҲАМАС гуруҳининг сўнгги таянчи саналади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лионель Месси: "Мендаги бу характер фарзандларимга хам ўтган"
Диск чурраси: оммалашаётган ушбу касалликни 1 кунда қандай енгиш мумкин?
Тадқиқот: Қуёшда қолган пластик сув идишлари саратонга олиб келиши мумкин
Андрей Пятницкий: "Терма жамоаларнинг ўйинларидан кўрса бўладики, ўзбек футболи юқори савияга кўтарилмоқда"
Россия ва Украина «90 га 90» формуласи бўйича асирлар алмашди
Евро—2024. Австрия Нидерландияни мағлуб этди, Франция эса Польша билан дуранг ўйнади
11 ёшли қизни мунтазам зўрлаб келган шахс қўлга олинди
Қозоғистон амалдор ва ҳарбийларга қимор ўйнашни тақиқламоқчи