10:38 / 26.06.2024
563

Қирғизистон президенти жиянига қилинган дабдабали Мarry me учун узр сўради

Қирғизистон президенти жиянига қилинган дабдабали Мarry me учун узр сўради
Коллаж: “Дарё”
Қирғизистон президенти Садир Жапаров жияни Лаззат Нургожеванинг қўлини сўраш учун бўлажак куёв дабдабали Маrry Ме ташкиллаштиргани сабаб аҳолидан узр сўради. Бу ҳақда АКИпресс хабар берди.

Маррй ме куни йигит президентнинг жиянини вертолётда тоққа олиб чиқиб, турмуш қуриш таклифини берган ва бу ижтимоий тармоқларда танқидларга сабаб бўлган.

"Исрофгарчиликни тўхтатишимиз кераклигини кўп марта айтганман. Ҳеч бўлмаганда бўлажак куёвим мени қўллаб-қувватлаб, ўйлаб қадам босиши керак эди. Агар у президентнинг қариндоши бўлмоқчи бўлса, ўзини ва давлат раҳбарини ҳам танқид остига қўймаслик ҳақида ўйлаши керак. Менимча, у ҳали ёш. Оддий тарзда ҳам қўл сўраш мумкин. Бир-бирларини ёқтиришса, жияним рад этармиди.

Фото: АКИпресс
Албатта, акаларим ва уларнинг фарзандларига қаттиқ талабларим бор. Ўтмишдаги хатоларни такрорламаслик, давлат ишларига аралашмаслик ҳақида доим огоҳлантирганман. Аввал бошқаларни танқид қилардим. Энди ўзимга қайтди. Жияним учун халқдан узр сўрайман. У одамларнинг фикрига қулоқ тутади. Бундан тўғри хулоса чиқаришига ишонаман. Бундан ташқари, у янги ҳаётини бошламоқчи ва оила қурмоқчи, умид қиламанки, улар ақл билан иш тутади", — деган Садир Жапаров.

Қирғизистон президенти Маррй Ме учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли вертолётдан фойдаланилганига ҳам муносабат билдирди. Жапаровга кўра, вазирлик тасарруфида учта янги вертолёт бор, улардан давлат эҳтиёжлари учун тижорат асосида фойдаланишга рухсат берилган.

"Вертолётлар ишлатилмаса, амал қилиш муддати тугаганидан кейин улар парвозга яроқсиз бўлади. Шундай экан, оддий фуқароми, тадбиркорми, сайёҳ ёки инвесторми, вертолёт ижарага олмоқчи бўлса, хурсанд бўламиз. Лизингдан олинган ҳар бир тийин давлатга тушади ва бошқа вертолётлар сотиб олиш учун ажратилади. Шу тарзда самолётлар парки янгиланади. Агар бундай қилмасак, кейинроқ, 2020 йилдаги каби мамлакатда бирорта ҳам вертолёт қолмайди. Ҳозир, бахтимизга, 20 га яқин вертолётимиз бор", — деган Қирғизистон раҳбари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон президенти жиянига қилинган дабдабали Мarry me учун узр сўради
ePN