10:42 / 26.06.2024
167

Шимолий Корея ишлаб чиққан янги гипертовушли ракета ҳарбий синов пайтида портлаб кетди

Шимолий Корея ишлаб чиққан янги гипертовушли ракета ҳарбий синов пайтида портлаб кетди
Архив фото: independent.co.uk
Шимолий Корея ишлаб чиққан янги гипертовушли ракета 26 июнь куни ҳарбий синов пайтида ҳавода портлаб кетган. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбийлари штаби тарқатган маълумотга асосланиб, Reuters маълум қилди.

Манбада айтилишича, Пхеньян ҳарбийлари чоршанба куни мамлакат ғарбида янги ҳарбий-ўқув машқларини амалга оширган. Мамлакат арсеналига яқинда киритилган гипертовушли ракеталар марказий полигондан ҳавога учирилган.

Жанубий Корея ҳарбийлари ракета Пхеньян яқинидан учирилганлигини маълум қилган. Япония Мудофаа вазирлиги эса у тахминан 100 километр баландликка кўтарилгани ва 200 километрдан дан ошиқ масофага учганини билдирган.

Ракета парвоз давомида мамлакат шарқида портлаб кетган. Унинг ҳаводаёқ ишдан чиқиши Жанубий Корея томонидан бошқарув тизими яхши тузиб чиқилмагани билан изоҳланган.

Жанубий Корея, АҚШ ва Япониянинг юқори мартабали расмийлари телефон орқали мулоқот қилиб, ракетанинг учирилишини БМТ Хавфсизлик Кенгашининг кўплаб резолюцияларини бузиш ҳамда минтақа ва ундан ташқарида тинчлик ва барқарорликка жиддий таҳдид сифатида қоралаган. Провокацион ҳаракатларга қарши биргаликда ҳаракат қилишга келишилган.

АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги сўнгги ракета учирилишини қоралаган ва Пхеньянни ноқонуний ҳамда беқарорлаштирувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея ишлаб чиққан янги гипертовушли ракета ҳарбий синов пайтида портлаб кетди