23:28 / 26.06.2024
136

Исроил мудофаа вазири Байденнинг Ғазо бўйича режасини қўллаб-қувватлашини айтди

Исроил мудофаа вазири Байденнинг Ғазо бўйича режасини қўллаб-қувватлашини айтди
Фото: Google Images
Исроил АҚШ президенти Жо Байденнинг Ғазо секторида сулҳ битими бўйича таклифини қўллаб-қувватлайди. Эндиликда Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати вакиллари бунга рози бўлишлари керак. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Йоав Галант Вашингтонга ташрифи чоғида ёзиб олинган видеомурожаатида маълум қилди.

Галантнинг таъкидлашича, Исроилнинг биринчи устувор вазифаси Ғазода гаровга олинганларни уйларига қайтариш ва халқини ҳимоя қилишдир.

Аммо шуни билиб қўйингки, бизнинг урушимиз Ғазо халқи билан эмас. Бизнинг урушимиз Ливан халқи билан эмас. Бизнинг урушимиз ҲАМАС, “Ҳизбуллоҳ” ва уларнинг ҳомийси Эрон режимига қарши. Биз содиқмиз — шахсан мен ҳам шундайман. Ғазога зарур инсонпарварлик ёрдамини етказишга кўмаклашиш мажбуриятини олдик, биз фақат бизга зарар етказмоқчи бўлганлар билан курашамиз”, — дея қўшимча қилди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил мудофаа вазири Байденнинг Ғазо бўйича режасини қўллаб-қувватлашини айтди