16:52 / 27.06.2024
92

Шаҳзода Уилям фарзандлари билан хонанда Тейлор Свифт концертига ташриф буюрди (видео)

Шаҳзода Уилям фарзандлари билан хонанда Тейлор Свифт концертига ташриф буюрди (видео)
Фото: “Корреспондент.нет”
Буюк Британия қироли Чарльз III нинг ўғли шаҳзода Уилям ўзининг 42 ёшга тўлгани муносабати билан америкалик хонанда Тейлор Свифтнинг концертига фарзандлари билан ташриф буюрди.

“The Eras Tour” гастрол концертининг навбатдаги қисми Лондон шаҳридаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтди. Герцогга унинг фарзандлари шаҳзода Жорж ва малика Шарлотта ҳамроҳлик қилди. Улар шоуни VIP трибунадан томоша қилишди.

Концертга ташриф буюрган мухлислардан бири ҳатто шаҳзода Уилям “Shake It Off” номли шўх ва жўшқин таронага рақс тушаётганини видео тасвирга олди.

Уэлс шаҳзода ва маликалари ўзларининг Instagram’даги саҳифасида саҳна ортида Тейлор Свифт билан тушган селфини жойлаштирди. Қироллик оиласи хонандага ажойиб концерт учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Бунга жавобан Тейлор Свифт ҳам ижтимоий тармоқларда қироллик оиласи аъзолари ва қаллиғи Тревис Келс билан тушган суратни жойлади ва изоҳда шаҳзода Уилямни туғилган куни билан яна бир бор табриклади.

Фото: “Корреспондент.нет”

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шаҳзода Уилям фарзандлари билан хонанда Тейлор Свифт концертига ташриф буюрди (видео)