10:46 / 28.06.2024
273

Байден ва Трамп ўртасидаги теледебатнинг биринчи раунди бўлиб ўтди

Байден ва Трамп ўртасидаги теледебатнинг биринчи раунди бўлиб ўтди
Фото: Getty Images
АҚШда 27 июнь куни президент Жо Байден ва собиқ давлат раҳбари Дональд Трамп ўртасидаги илк теледебат бўлиб ўтди. Сиёсатчилар Жоржия штатининг Атланта шаҳридаги CNN студиясида нутқ сўзлади.

Дебат иштирокчиларига 90 дақиқа вақт берилди. Байден ва Трамп навбатма-навбат сўзлашди, бири гапираётганда, иккинчисининг микрофони ўчирилди. Қура натижаларига асосан Байден биринчи бўлиб нутқ сўзлади. Бу АҚШ тарихида собиқ ва амалдаги президент ўртасидаги биринчи дебатдир.

АҚШ иқтисодиётидаги вазият

Теледуэл АҚШ иқтисодиётидаги вазиятни муҳокама қилиш билан бошланди. Трамп ва Байден инфляция, иш ўринлари ва солиқ сиёсати бўйича фикр алмашди. Оқ уй раҳбари иқтисодий муваффақияти ҳисоблаган омилларни санаб ўтди ва “ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп”лигини айтди.

Инфляция Қўшма Штатларни ўлдирмоқда”, — деди Трамп.

CNN хабарига кўра, май ойида истеъмол нархлари 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 3,3 фоизга ошди, инфляция эса 9,1 фоизга етди.

Путиннинг Украинага қўйган талаблари

Иммиграция ва абортни тақиқлаш бўйича фикр алмашгандан сўнг, рақиблар модераторлар ташаббуси билан ташқи сиёсат кун тартибига ўтди.

Дастлаб Украинадаги уруш муҳокама қилинди. Дебат иштирокчиларидан Россия президенти Владимир Путин томонидан илгари сурилган ўт очишни тўхтатиш шартларини мақбул деб ҳисоблайсизми, деб сўралди.

Трамп Байденни Украинадаги урушда айблаб, “агар бизда етакчи бўлганида, кенг кўламли босқин ҳеч қачон содир бўлмасди”, деди.

Бу ҳеч қачон бошланмаслиги керак бўлган уруш. Байден даврида Киевга 200 миллиард доллар ёки ундан кўпроқ маблағ ажратилди. Бу катта сумма”, — деди у.

Шунингдек, собиқ давлат раҳбари Россия президентининг талабларини қабул қилиб бўлмаслигини айтди.

Президент Байден эса Путинни “ҳарбий жиноятчи” деб атади. “Унга бутун Украина керак”, — деди у ва Россия президенти бу билан тўхтаб қолмаслигини айтди.

Сизнингча, Польша билан нима бўлади?”, — деди Байден ва уруш НАТО мамлакатларига тарқалиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Ғазо секторидаги вазият бўйича мунозара

Кейинчалик сиёсатчилар Ғазо секторидаги вазиятга ўтди. Байденнинг таъкидлашича, исроиллик гаровга олинганларни фаластинлик маҳбусларга алмашиш ва узоқ муддатли “қўшимча шартлар билан ўт очишни тўхтатиш” режаси муҳокама қилинмоқда. “Уруш давом этишини фақат ҲАМАС истайди”, деди Америка раҳбари.

Трампдан Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушни тўхтатиш учун мустақил Фаластин давлатини яратишни қўллаб-қувватлаш борасидаги фикри сўралди.

Биз кўришимиз керак”, — деб жавоб берди Трамп ва кейин Европа давлатлари билан савдо битимларини муҳокама қилишга ўтди.

81 ёшли демократ (Байден) ва 78 ёшли республикачи (Трамп) ўртасидаги теледуэл икки реклама танаффус билан 90 дақиқа давом этди. Бу президентлик дебатларининг стандарт узунлиги.

Америка тарихидаги биринчи дебат 1858 йилда республикачи Авраам Линкольн ва демократ Стивен Дуглас ўртасида Сенатдаги ўрин учун бўлиб ўтган. Сиёсатчилар Иллинойс штатида жами еттита учрашув ўтказган. Ўшанда уларга гапириш учун бир соат ва жавоб бериш учун яна ярим соат вақт берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден ва Трамп ўртасидаги теледебатнинг биринчи раунди бўлиб ўтди