21:18 / 01.07.2024
318

Трамп қайта сайланса, унинг “қасос олиш” режаси маълум бўлди

Трамп қайта сайланса, унинг “қасос олиш” режаси маълум бўлди
Фото: Getty Images
Американинг собиқ раҳбари Дональд Трамп, агар у президентлик сайловларида ғалаба қозонса, айрим юқори мартабали амалдорларга қарши тергов бошлайди. Бу ҳақда унинг собиқ бош маслаҳатчиси Стив Баннон хабар берди.

"Бу умуман қасос эмас", — дейди собиқ маслаҳатчи.

Банноннинг қайд этишича, эҳтимолий рўйхатга Федерал тергов бюроси собиқ директори вазифасини бажарувчи Эндрю Маккейб, ФТБ собиқ директори Жеймс Коми, собиқ мудофаа вазири Марк Эспер, штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасининг собиқ раиси Марк Милли ва собиқ бош прокурор Уилям Барр киради. Унинг фикрича, агар бу одамлар ноқонуний иш қилмаган бўлса, хавотирга ўрин йўқ.

АҚШда президентлик сайловлари 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтади. Сайлов пойгасининг асосий рақиблари – амалдаги давлат раҳбари демократ Жо Байден ва собиқ Америка етакчиси республикачи Трамп.

Аввалроқ CNN телеканалида Трамп ва Байден ўртасида бир ярим соатлик дебат бўлиб ўтган эди. Демократ президент тарафдорлари ҳафсаласи пир бўлган. Байден оғзаки дуэлда республикачи сиёсатчини мағлуб эта олмаган. АҚШ сайловолди дебатлари томошабинларининг учдан икки қисми собиқ президент Дональд Трамп рақиби Жо Байдендан устун келди, деб ҳисоблаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп қайта сайланса, унинг “қасос олиш” режаси маълум бўлди