13:50 / 13.09.2016
7 645

Шойгу: Дунё тартибини АҚШ бузмоқда

Шойгу: Дунё тартибини АҚШ бузмоқда

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Пентагон раҳбари Эштон Картернинг Россияга нисбатан илгари сурган айбловларига жавоб берди. Картер жаҳон ҳамжамиятида мавжуд тартибни Россия бузаётганини айтган эди. Шойгуга кўра, аслида, АҚШ ғарбдаги ҳамкорлари билан бирга дунё тартибини вайрон қилиш учун аста-секинлик билан ҳаракат олиб борган, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.

«Айнан АҚШ ва унинг ғарбдаги иттифоқчилари Босния ва Косоводан бошлаб, Ироқ ва Ливиягача босқичма-босқич дунёнинг мавжуд тартиби асосларини бузиб келди. Россия эса, Югославияни парчалашга қаратилган Америка-НАТО амалиётидан бери уларнинг бундай ҳатти-ҳаракатларининг оқибати нимага олиб келишидан ҳар доим огоҳлантириб келган», — дея Картернинг сўзларидан таажжуб билдирган Сергей Шойгу.

Шойгунинг қўшимча қилишича, «Ироқ, Афғонистон, Ливия, бошқа мамлакатларда боши деворга урилганига қарамай, америкалик ҳамкасблар ўзларига етарли хулоса чиқаришмаяпти».

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар «ўзининг хатолари учун масъулиятни мустақил дунёқарашга эга Россия, Хитой ва бошқа айрим давлатларга юклаш ўрнига» стратегиясини ўзгартириши лозим.

Бундан ташқари, Россия мудофаа вазирининг таъкидлашича, «дунё тартибини Америка тартиби» билан адаштирмаслик керак, чунки «дунё тинчлиги ва тартибини сақлаш фақат Пентагоннинг эмас, бутун жаҳон ҳамжамиятининг вазифасидир».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шойгу: Дунё тартибини АҚШ бузмоқда