10:21 / 03.07.2024
421

Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида 310 метрли ноқонуний туннелни аниқланди (видео)

Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида 310 метрли ноқонуний туннелни аниқланди (видео)
Кадр: Telegram
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида ноқонуний ерости йўли (туннел) аниқланди.

Қайд этилишича, ДХХ ходимлари Чегара қўшинлари ва “Тошкент-Аэро” ИБК ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Тадбирда Ҳиндистондан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга катта миқдордаги, сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний олиб келиш билан шуғулланган трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолияти фош этилган.

Хусусан, жиноий гуруҳ томонидан навбатдаги дори воситалари Деҳли—Тошкент—Олмаота авиайўналиши орқали транзит тарзда “Олмаота” халқаро аэропортига олиб келиниб, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариёғоч тумани “Дўстлик” аҳоли яшаш пунктига етказилган ва яширин ерости йўли орқали Тошкент вилоятининг Тошкент тумани “Ўрикзор” МФЙ ҳудудига ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида жиноий гуруҳ аъзоларидан жами 1 миллиард 94 миллион сўмлик Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Албумин, Ремдесивир, Меропенем каби жами 107 номдаги 17 048 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Таъкидланишича, 49 ёшли фуқаронинг Тошкент тумани “Ўрикзор” МФЙдаги уйини Қозоғистоннинг Сариёғоч тумани “Дўстлик” аҳоли яшаш пункти билан боғловчи ерости йўлининг узунлиги 310 метрни ташкил этади. Ерости йўли ҳаво вентиляцияси, ёритиш тизими, юкларни ташишга мўлжалланган аравалар ва арқонлар билан жиҳозланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида 310 метрли ноқонуний туннелни аниқланди (видео)
Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru