10:57 / 03.07.2024
88

Эксперт Макроннинг “биргаликда яшаш ҳукумати”даги ролини баҳолади

Эксперт Макроннинг “биргаликда яшаш ҳукумати”даги ролини баҳолади
Фото: AP
Франция президенти Эммануэл Макроннинг мухолифат бош вазирлиги остидаги “биргаликда яшаш ҳукумат”даги роли рамзийдир, у қарорлар қабул қила олмайди, дея Франция Сиёсий тадқиқотлар маркази эксперти Ален Поликар хабар берди.

Поликарнинг қайд этишича, Макрон парламентдаги сезиларли миқдордаги ўринларни йўқотган тақдирда ҳам ҳокимиятдан воз кечмайди, агар мухолифат партияси ўринларнинг мутлақ кўпчилигини қўлга кирица, президент мухолифат етакчисини бош вазир этиб тайинлаши шарт.

Таҳлилчи Макрон Украинага қўшин юбориш масаласи бўйича парламент қарорига боғлиқ бўлишини қўшимча қилган.

"Макрон ҳақиқатан ҳам қўшинларни жўнатиш бўйича буйруқ бера олмайди, гарчи конституцияга кўра, у бош қўмондон бўлса-да, бундай қарорлар парламент томонидан овозга қўйилади", — дейди эксперт.

Таҳлилчи президент норозилигини билдириши мумкинлиги, лекин ҳеч нарсани ҳал қила олмаслигини, бундай ҳодиса республика тарихида уч марта содир бўлганини айтган. Поликар, шунингдек, ҳар доим давлатнинг ҳақиқий раҳбари бош вазир бўлганини таъкидлаган.

Биринчи марта 1986—1988 йилларда Францияда бош вазир мухолиф партия вакили бўлган “биргаликда яшаш ҳукумати” шаклланган. Мазкур ҳукумат ички сиёсат масалаларида икки йиллик курашга айланган.

1993 йилда Миттеран ҳали президент бўлганида, “Республика учун” ралли ўнгчи Эдуард Балладур бош вазир бўлди ва мазкур “бирга яшаш” икки йил давом этган; Юбер Ведрин ва Николя Базир бошчилигидаги президент ва бош вазир идоралари ўртасида биргаликда яшаш қоидалари ишлаб чиқилган ва алоқа Елисей саройини четлаб бўлмайдиган тарзда ўрнатилган.

Учинчи ва энг узун мухолифат ҳукумати 1997 йилдан 2002 йилгача ҳукмронлик қилган Жак Ширак президентлик курсисига, социалист Лионель Жоспин эса вазирлар маҳкамасига бошчилик қилган даврга тўғри келган. Ушбу биргаликда яшаш французлар учун кутилмаган бўлган, чунки у навбатдаги парламент сайловларига бир йил қолганда Ширак томонидан парламентни тўсатдан тарқатиб юбориши ортидан содир бўлган. Дастлабки уч йил муросалар билан ўтган. Бироқ сўнгги икки йил ички сиёсат мавзусида, жумладан, мамлакат бюджети ва ижтимоий суғурта масаласида можароларга бой бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эксперт Макроннинг “биргаликда яшаш ҳукумати”даги ролини баҳолади
Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru