![Президент Покистон вазири билан кўришди: асосий тафсилотлар](/uploads/posts/2024-07/x63f5c28ec4_01.webp.pagespeed.ic.KfrlUCCR3X.webp)
Фото: Президент матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига амалий ташриф доирасида Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларида янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Турли даражалардаги мулоқотлар фаол давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва юк ташиш ҳажми, қўшма корхоналар сони ортмоқда.
Давлатимиз раҳбари Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун қулай шароитларни шакллантириш борасидаги ишларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.
Қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика, кимё ва бошқа тармоқларда лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи 2025-2026 йилларга мўлжалланган Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш муҳим экани қайд этилди.
Жорий йилда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, бизнес форуми ва саноат кўргазмасини ўтказишга келишиб олинди.
Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга оширишда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар зарурлиги таъкидланди.
Минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Украина қўшинлари Россия Донбассни эгаллаши учун асосий шаҳарда позициялардан чекинди расм](/uploads/posts/2024-07/x6e47db5ee3_guybjmijruw19kobwcnmv1tu_hrzwiqt.webp.pagespeed.ic.waYqIWW2uP.webp)
Украина қўшинлари Россия Донбассни эгаллаши учун асосий шаҳарда позициялардан чекинди
![Маданият вазири Озодбек Назарбеков кийим дўкони тавсия қилинган роликда кўриниш берди расм](/uploads/posts/2024-07/x0a24d017b5_di8rjgey3nt9u64athd19pyybn7aveyp.webp.pagespeed.ic.3pZ2lDE0UH.webp)
Маданият вазири Озодбек Назарбеков кийим дўкони тавсия қилинган роликда кўриниш берди
![Евро—2024. Туркия Австрияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди расм](/uploads/posts/2024-07/xed72670fc9_gettyimages-2159735026-1024x1024-02sqg1it.webp.pagespeed.ic.RmvLifldch.webp)
Евро—2024. Туркия Австрияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
![НАТО иттифоқчилари келаси йили Украина учун 40 миллиард евро ажратмоқчи расм](/uploads/posts/2024-07/x7217c16162_deputy-ysnv-1cd.webp.pagespeed.ic.0YqgHoS3Ed.webp)
НАТО иттифоқчилари келаси йили Украина учун 40 миллиард евро ажратмоқчи
![Тошкентда бир-бирига туташ учта хонадонга ўт кетди расм](/uploads/posts/2024-07/x1fc5cb9711_01.webp.pagespeed.ic.vOrn_TO73N.webp)
Тошкентда бир-бирига туташ учта хонадонга ўт кетди
![Анталия ярим йилда рекорд даражадаги сайёҳни қабул қилди расм](/uploads/posts/2024-07/xc2f7f3bd39_01.webp.pagespeed.ic.OC5E5xMDoZ.webp)
Анталия ярим йилда рекорд даражадаги сайёҳни қабул қилди
!["Ахмат" қўмондони махсус операция қачон якунланишини тахмин қилди расм](/uploads/posts/2024-07/xe85e6214e8_40601154_0029051634_1920x0_80_0_0_7c71775303acafcf5da55bb81dbe1503_jpg.webp.pagespeed.ic.TVx6Xh7m9p.webp)
"Ахмат" қўмондони махсус операция қачон якунланишини тахмин қилди
![Евро—2024. Испания Германияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди расм](/uploads/posts/2024-07/x62148fb82e_gettyimages-2160075297-1024x1024-stxpttxh.webp.pagespeed.ic.wNzxWdgR0v.webp)
Евро—2024. Испания Германияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди