Сурия армиясининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари мамлакат жануби-ғарбидаги Кунейтра вилояти ҳудудида Исроил Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли ҳарбий самолёт ва учувчисиз учиш қурилмани уриб туширгани ҳақида маълум қилди.
SANA агентлиги хабарига кўра, сурияликлар Исроил самолётлари мамлакат қўшинлари марраларига ҳужум уюштирганидан сўнг жавоб зарбаси қайтариши асносида ушбу ҳодиса рўй берган.
Бундан олдинроқ Исроил авиацияси Голан тепаликларида Сурия ҳудудидан учирилган снаряд портлаганидан сўнг қўшни мамлакат ҳукумати армиясининг артиллерия қисмлари жойлашган ҳудудга ҳужум қилгании ҳақида хабар берилганди.
Исроил армияси кейинги вақтларда Сурия томонидан снарядлар келиб тушиши билан боғлиқ ҳолатлар кескин кўпайгани ҳақида маълум қилган.
Дамашқ ва Тель-Авив муносабатлари Голан тепаликлари бўйича баҳс туфайли таранг ҳолда қолмоқда. Исроил 1967 йили "Олти кунлик" уруш давомида бу ҳудудни эгаллаб олганди. Лекин Дамашқ ҳанузгача бу ҳудудга эгалик қилиш даъволаридан воз кечмаган.
Манба: Кун.уз “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди