00:01 / 05.07.2024
101

Америкалик сиёсатчи: “Демократлар Байденни алмаштириш эҳтимолини эмас, балки йўлларини муҳокама қилмоқда”

Америкалик сиёсатчи: “Демократлар Байденни алмаштириш эҳтимолини эмас, балки йўлларини муҳокама қилмоқда”
Фото: AP
Қўшма Штатлардаги демократлар Байденни алмаштириш эҳтимолини эмас, балки усулини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ раҳбари Барак Обаманинг маслаҳатчиси Ван Жонс хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ёпиқ эшиклар ортида демократлар орасида “кенг кўламли ваҳима” мавжуд. Одамлар бир-бирларига ҳуқуқий маълумотларни узатмоқда. Жонснинг таъкидлашича, Демократик партия аъзолари шу тариқа қандай имкониятлар мавжудлигини тушунишга ҳаракат қилмоқда.

"Қандай қилиб Байденни ўрнини босиш мумкин? Қандай қилиб уни ҳурмат қилишларини ҳис қилган тарзда буни қилишга кўндириш мумкин? У маррага етиб бормаслиги мумкин", — деди Ван Жонс CNN телеканалида.

Унинг қўшимча қилишича, агар Байден алмаштирилса, АҚШ вице-президенти Камала Харрис қандай лавозимни эгаллаши масаласи муҳокама қилинмоқда. Жонс демократларнинг оммавий баёнотлари саҳна ортидаги баёнотлардан фарқ қилишини қўшимча қилган.

АҚШ президентлигига даъвогарлар Жо Байден ва Дональд Трамп ўртасидаги илк дебат 28 июнь куни Атлантада бўлиб ўтган эди. Байден дебат давомида дудуқланиб, фикрларини аниқ ифода эта олмаган ва баҳс охирида рафиқаси Жилл ёрдамида саҳнадан тушган.

Америкалик сиёсатчилар ва журналистлар Демократик партия Байдендан воз кечиб, бошқа номзод кўрсатиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Байден ва Трампнинг иккинчи дебати 10 сентябрга белгиланган. АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик сиёсатчи: “Демократлар Байденни алмаштириш эҳтимолини эмас, балки йўлларини муҳокама қилмоқда”