![Байден нутқида адашиб, ўзини “қора танли аёл” деб атади](/uploads/posts/2024-07/xeb49093ec4_photo_2024-07-05_18-04-48-scq6jvot.webp.pagespeed.ic.AnyPKNF1ZP.webp)
Фото: AFP
АҚШ президенти Жо Байден радиога берган интервьюсида хато гапириб, ўзини қора танли аёл деб атади. Бу ҳақда Тhе New York Times хабар берди.
Радио бошловчилари билан суҳбат чоғида у “қора танли президент билан ишлаган биринчи қора танли аёл” эканлигидан фахрланишини айтган. Сиёсатчи Барак Обама маъмурияти даврида вице-президент сифатидаги фаолиятини назарда тутган.
Байден сайловолди ташвиқоти матбуот котиби Аммар Муса президентнинг нутқда адашишига жиддий эътибор қаратгани учун матбуотни танқид қилган. NYT’нинг таъкидлашича, Байденнинг мазкур интервьюси унинг АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп билан муваффақиятсиз дебатидан кейин эълон қилинган.
4 июль куни президент демократ-губернаторлар билан учрашувда унга кўпроқ ухлаш ва камроқ ишлаш тавсия этилганини айтган. Президент 20:00 дан кейин расмий иш тадбирларидан қочишни режалаштирганига қарамай, губернаторларни пойгада қолишга ишонтирган.
Байденнинг айтишича, унинг Дональд Трамп билан бўлган дебатдаги муваффақиятсизлигига хорижий сафарлардан кейинги чарчоқ сабаб бўлган. Бироқ давлат раҳбарининг сайлов штаби дастлабки баҳсдаги омадсизликка тумов сабаб бўлганини айтган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Байден: “Мен дунёни бошқараман” расм](/uploads/posts/2024-07/x69e948c158_photo_2024-07-07_12-54-25-2cskoewe.webp.pagespeed.ic.-zKzH7dc18.webp)
Байден: “Мен дунёни бошқараман”
![Маданият вазирлиги Озодбек Назарбеков кийим дўконини реклама қилганига муносабат билдирди расм](/uploads/posts/2024-07/xd1cb363d02_64c59b7842_65e5ac76bbb92.webp.pagespeed.ic.je7q6jL7WM.webp)
Маданият вазирлиги Озодбек Назарбеков кийим дўконини реклама қилганига муносабат билдирди
![Ганц гаровдагиларни қайтариш бўйича ҲАМАС билан ҳар қандай келишувни тўлиқ маъқуллайди расм](/uploads/posts/2024-07/xdc9a4a1f47_xjcnz77wk68xorw0y0gpwbdps5zmvqtc.webp.pagespeed.ic.oiDpcI89Nw.webp)
Ганц гаровдагиларни қайтариш бўйича ҲАМАС билан ҳар қандай келишувни тўлиқ маъқуллайди
![Евро—2024. Испания Германияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди расм](/uploads/posts/2024-07/x62148fb82e_gettyimages-2160075297-1024x1024-stxpttxh.webp.pagespeed.ic.wNzxWdgR0v.webp)
Евро—2024. Испания Германияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
![Африка давлати икки йилда АҚШ долларидан воз кечмоқчи расм](/uploads/posts/2024-07/x731ac44a02_920__95_3136215910.webp.pagespeed.ic.WZns3byn05.webp)
Африка давлати икки йилда АҚШ долларидан воз кечмоқчи
![Нукусда қўлбола усулда тайёрланган “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотлари айланмасига чек қўйилди расм](/uploads/posts/2024-07/x0229af8278_photo_2024-07-05_17-54-06df3.webp.pagespeed.ic.sOR5dxRi80.webp)
Нукусда қўлбола усулда тайёрланган “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотлари айланмасига чек қўйилди
![Ўзбекистон президенти Венгрия бош вазири билан учрашди расм](/uploads/posts/2024-07/x8e816161fd_01.webp.pagespeed.ic.obgP4BN0Yz.webp)
Ўзбекистон президенти Венгрия бош вазири билан учрашди
![Тадқиқот: Тунда ёрқин чироқ нури қандли диабет ривожланиш хавфини оширади расм](/uploads/posts/2024-07/x7c3d970033_01.webp.pagespeed.ic.h9E9jwBNxd.webp)
Тадқиқот: Тунда ёрқин чироқ нури қандли диабет ривожланиш хавфини оширади