
Фото: Reuters
ҲАМАСдаги ўз номини ошкор қилмаган манба Reuters'га маълум қилишича, гуруҳ америкаликларнинг асирларни озод қилишга асосланган тинчлик режасини қабул қилган. Манбага кўра, Исроил билан тинчлик музокаралари 16 кундан кейин – Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув бошлангач старт олади.
ҲАМАС Исроилнинг аввалги келишувни бекор қилган ва Тел-Авив асирларни озод қилиш бўйича музокара бошланишидан аввал ўт очишни тўхтатишини кутган. Гуруҳ манбасига кўра, Исроил ҳам АҚШ таклиф қилган режани қабул қилса, бу охир-оқибат уруш тугашига олиб келади.
Reuters'нинг Исроилдаги музокараларга яқин манбаси ҳам томонларда урушни тугатиш бўйича реал шанс пайдо бўлганини айтган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар